Қозоғистонда уй-жой нархи кўтарилди

Қозоғистонда уй-жой нархи кўтарилди

Қозоғистонда уй-жой нархи бирмунча кўтарилди. Айни вақтда, ижара баҳоси ҳам ортиб бораётгани кузатилмоқда. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, октябрда янги қурилган уйлар баҳоси салкам икки фоиз, иккинчи қўлдан олинаётган уйлар баҳоси 1,2 фоизга қимматлашди. Шинам шарт-шароитлар яратилган уй-жой ижара ҳақи ҳам 0,9 фоизга кўтарилди. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, республикада бир квадрат метр янги уй-жой баҳоси ўртача 352 минг 654 тенге, иккиламчи бозорда эса 279 минг 216 тенгега тенг. Уй-жой ижараси учун квадрат метрига ўртача ўртача 1 минг 888 тенге тўлайсиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси