Қозоғистонликлар ўзига хос ўйин ишлаб чиқишди

Қозоғистонликлар ўзига хос ўйин ишлаб чиқишди

Миллий услубдаги компьютер ўйини. Қозоғистонлик дастурчилар мобил қурилмалар учун ўзига хос ўйин ишлаб чиқишди. Рақибларни аямай қамчилаш мумкин, транспорт сифатида арғумоқлар танланган. Ўйин интерфейси тўлиқ давлат тилида яратилган. Шу кунгача 300 одам уни иловалар магазинидан кўчириб олишга улгурди.

Дамир Қаражигитов, ўйин муаллифи:

- Унда муҳташам жанглар бор, бир нуқтадан бошқасига бориш учун қайси транспортдан фойдаланишни ўйладик. Кейин от миниб саёҳат қилиш маъқулроқ, деган фикрга келдик. Яъни, арғумоққа миниб кетилади, биз яна қамчи олдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси