Иқлим форумида Қозоғистон экспозицияси энг яхши, деб тан олинди

Иқлим форумида Қозоғистон экспозицияси энг яхши, деб тан олинди

Ёш қозоғистонлик рассомларнинг экология муаммоларига бағишланган кўргазмаси БМТ Иқлим конференциясида тақдим этилди. Экспозиция «Энг яхши АРТ воқеа» деб тан олинди. Жорий йилда Шотландиянинг Глазго шаҳрида ўтаётган анжуман иқлим ўзгариши муаммосини ҳам қамраб олган.

София Гамазова, кўргазма арт-директори, форум қатнашчиси:

- Ҳамма ишлар асосий мавзу – экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган. Ҳар бири таъсирлантиради, 8-17 ёш оралиғида бўлган болаларда жаҳон муаммолари хусусида шу қадар кўп билим борлиги одамни ҳайратга солади. Бу яхши таассурот қолдирди ва мени анжуманга йиғилган уч минг нафар конференция қатнашчилари орасида энг креатив делегат дея сайлашди.

Диана ва София – Алматилик ўқувчилар. Форум ўтказилиши ҳақида ижтимоий тармоқлардан билиб олишди, кейин таклифнома олишди. Диана Қозоғистоннинг ноёб табиат қўриқхоналари ҳақида маъоуза қилади. Бундан ташқари у иштирокчиларни атроф-муҳитга ғамхўрлик қилишга руҳлантирувчи мастер-класс ташкил этди. Диана бундай чақириқларни ниқобларга ёзишни таклиф этмоқда.

Диана Гамазова, форума қатнашчиси:

- Ниқобга мовий денгиз ва унинг юзасида сузиб юрган қопқоқчаларни, қоғоз парчаларини тасвирлаш мумкин. Фотографиялар орқали океанни ифлослантираётганимизни кўрсатамиз. Мени бу муаммо ташвишлантиради.

БМТ Иқлим ўзгаришлари Конференцияси қошидаги форум 16 йилдан буён ўтказилади. Анжумандан мақсад – йирик халқаро ташкилот вакилларига ёш авлоднинг таклифларини етказиб бериш. Форум натижаларига мувофиқ жаҳон етакчиларига муҳокама қилиш учун йўлланадиган дастурий ҳужжат тайёрланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси