Хашакдан экопакет

Хашакдан экопакет

Ақтау шаҳри Назарбоев Заковат мактаби ўқувчилари хашаклардан биопакет чиқаришмоқда. Уни тайёрлаш учун Ернар Ўмирзақ ва Асия Теджен мактаб ҳовлисидан экологик тоза маҳсулот тўплади. Материал ташқи кўриниши на пастилага ўхшайди ва бир килограмм юк кўтаради. Ўувчилар бундай пакетларни кўп миқдорда чиқара оладиган аппарат прототипини яратишди. Ёш олимлар яқин келажакда янги, экологик тоза маҳсулотни сотувга чиқариш ниятида.

Асия Теджен, Ақтау Назарбоев Заковат мактаби ўқувчиси:

– Битта пакет ясашга 30 минут вақт кетди. Бу ғоя ёзда туғилганди, 4 ой унинг устида ишладик ва амалга оширдик. Пакетимиз полиэтилен пакетларнинг муносиб муқобили бўла олади. Лекин у полиэтилен буюмлардан фарқли ҳолда осонгина парчаланади. Кашфиёт учун патент олиш ниятидамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси