Президент мақоласи: Алаш Ўрда меросини тиклаш лозим

kerey.kz

Алашнинг бой меросини ўрганиш. «Мустақиллик ҳаммасидан қимматли» мақоласида давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг энг муҳим тарихий даврлари ҳақида эслатиб ўтади. Президент тарихий, ҳужжатли ва бадиий асарларда акс эттириш йўли билан  Алаш Ўрда вакилларининг ватанга қилган беғараз хизматига алоҳида эътибор қаратишни топширди. Бу эса келажак авлод учун буюк шахслар хотирасини абадийлаштириш, улар номини мамлакат тарихи саҳифаларида акс эттириш имкониятини беради. Таъкидлаш жоизки, Президент мақоласини пойтахт зиёлилари тўла-тўкис қўллаб-қувватлайди. Улар Алаш ҳаракати етакчилари меросига узвийлик ва эътибор билан ёндашиш кераклигини бир овоздан таъкидламоқда. Бу мавзу билан шуғулланувчи олимларнинг ёрдами бу масалада жуда муҳим.

ЖАНҒАЛИ ЖУЗБАЙ, ҚОЗОҚ МИЛЛИЙ САНЪАТ УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРБОБ:

- Давлат раҳбари мақоласида замонавий Қозоғистон жамиятининг амалда деярли барча долзарб муаммолари ёритилган. Лекин мен Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ёшлар, келгуси авлодлар учун етказилиши зарур бўлган Алаш ҳаракати раҳбарлари меросини диққат билан ўрганиш, тадқиқ қилиш ва қайта жонлантириш масаласини кўтариб чиққанини алоҳида эътироф этмоқчиман. Ушбу мақолада мамлакатимиз солномасининг энг муҳим даврлари тилга олинган, деб ҳисоблайман.

×