«Назарбаев Университет» талабалари «яшил» лойиҳалар яратмоқда

«Назарбаев Университет» талабалари «яшил» лойиҳалар яратмоқда

Қозоғистон ёшлари ўзларининг «яшил» ғояларини ишлаб чиқяпти ва рўёбга чиқаряпти. «Назарбаев Университет» талабалари кампус экологик кўрсаткичларини яхшилаш учун 16 ечим таклиф қилди. Лойиҳалар университетнинг барқарор тараққиёт офиси томонидан «Sustainability Living Lab» (СустэйнабИлити лИвинг Лаб) дастури доирасида рўёбга чиқарилди. Улардан мақсад – талабаларнинг “яшил” ташаббуслари, амалий тадқиқотлари ва инновацияларини қўллаб-қувватлаш. Ишланмалар энергия самарадорлиги, пластик чиқиндиларни қайта ишлатиш, кампусни кўкаламзорлаштириш, муқобил ёнилғи манбалари ахтариш, “яшил” стандартлар жорий этишга қаратилган. Улар экологик онгни ўзгартиради ва барқарор ривожланишга ёрдам беради. Бу эса жаҳон тренди, дейди муаллифлар.

Султан Мендибаев, лойиҳа муаллифи:

– Лойиҳамиз “V.Elec”, деб аталади. У жуда қулай ва оддий велотренажёр, спорт фаоллигидан электр қуввати олиш имкониятини беради. Бизнинг бош мақсадимиз турли ҳаётий жараёнлардан ҳам электр энергияси олиш мумкинлигини кўрсатиб беришдан иборат бўлганди. Буни велотренажёр мисолида кўрсатиб бердик. Махсус инвертор 12 вольтни 220 вольтли ўзгарувчан токка айлантириб беради, шу ернинг ўзида қурилмани қўшиб, телефонни зарядлаш мумкин.

Хабиба Жунусова, лойиҳа муаллифи:

- Лойиҳамиз – гидропон ускуна яратиш. Гидропоника – ўсимликларни тупроқсиз, сув асосида ўстириш усули. Сувга барча зарур минераллар қўшилади, Болалар билан гидропон ускуна ўрнатдик. Унга 120 кўчат ўтқазиш мумкин, энг муҳими – иш автоматлашган. Ускунанинг барча жиҳатлари назорат қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси