Мультфильмлар фестивали ўтказилади

Мультфильмлар фестивали ўтказилади

Туркийзабон мамлакатларнинг энг кучли аниматорлари яратган мультфильмлар. Туркистонда "Амен" учинчи халқаро фестивали ўтказилди. Унда республикамиздан, Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатлардан муаллифлар қатнашди. Томошабинларга турли жанрларга мансуб 49 та анимацион фильм тақдим этилди. Уларнинг ишини жаҳон мультипликациясида таниқли арбоблар баҳолади. Таъкидлаш лозимки, "Амен" фестивали анъанага айланган. Унга қозоқ режиссёр-мультипликатори Амен Ҳайдаров ном берилган. Ташкилотчилар шу тадбирларни хорижда ҳам ўтказиш ниятида.

Азизбек Мухамедов, режиссёр-аниматор /Ўзбекистон/:

- Биринчи марта қатнашаётганимиз йўқ. Ўтган сафар "Тўфон" фильмини келтирганмиз. Жуда яхши қабул қилишди. Уни "Оригинал бадиий услубда тайёрланган энг яхши анимацион фильм”, дейишди,

Бўлат Тлепов, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири ўринбосари:

- Умуман олганда, анимация санъати мамлакатимизда катта салоҳиятга эга. Айниқса, тарбия борасида. Таниқли психологлар ва олимлар фикрича, айнан анимацион картиналар болаларга оиласидан кўра 2-3 марта кўпроқ таъсир кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси