«Буюк улус– Олтин Ўрда» халқаро конференцияси ўтказилди

«Буюк улус– Олтин Ўрда» халқаро конференцияси ўтказилди

Қозоғистонда Олтин Ўрда тарихини ўрганишга янгича ёндашувлардан фойдаланилади. Мамлакат олимлари мустақил давлат сифатида миллий тарихни интерпретация қилиш бўйича катта ишлар олиб боради. Мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Атирау шаҳрида ўтказилган халқаро конференция қатнашчилари шу ҳақда гапиришди. Унда қозоғистонликлардан ташқари, Европа, АҚШ, Туркия, Япония ва Россиядан келган 150 нафар тарихчи олимлар, экспертлар, археологлар қатнашмоқда.

Буркитбай Аяған, тарих фанлари доктори:

– Назаримда, Атирауда ўтказилаётган «Улуғ улус – Олтин Ўрда» халқаро конференцияси – тарихий воқеа. Совет даврида «Олтин Ўрда» монголларга тегишли бўлган, дейишган. Шундай табиий савол туғилган: унда қозоқлар қаердан пайдо бўлди? Ахир аслида Қозоқ хонлиги Олтин Ўрда парчаланиши ҳосиласи-ку. Демак, қозоқ давлати бевосита Улуғ Улус – Олтин Ўрдага тегишли.

Серхан Чинар, тарих фанлари докторанти, PHD:

– Конференцияда биз турк халқлари ўзига хослиги шаклланишида, уларнинг давлатчилиги шаклланишида Олтин Ўрданинг роли ҳақида гапирдик. Барчамизга маълум, мураккаб тарихий жараёнларда Олтин Ўрда даври катта ўрин тутган. Бу мавзу узоқ вақтлардан буён ўрганилмаган. Совет Иттифоқи тарқалиб кетганидан кейин у Россия Федерациясида ҳам, Евроосиё давлатларида ҳам чуқур ўрганиляпти.

Келгуси йилдан бошлаб «Олтин Ўрда» дарини янгичасига ўргана бошлашади. Қозоғистонлик олимлар бошқа давлатлар архивларида сақланаётган материалларни топиш, мамлакат ҳудудидаги Олтин Ўрда даврига оид қалъаларни қайта қуриш режасини ишлаб чиқади. Эслатамиз, Давлат раҳбари Олтин Ўрда даврига мансуб қимматли экспонатларни дунёга намойиш этишни топширган. Қадимги ёдгорликлар ва замонавий мажмуалар туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси