Қозоғистонда бизнес-лойиҳалар танлови бошланди

Қозоғистонда бизнес-лойиҳалар танлови бошланди

Энг яхши қозоғистонлик стартапчиларга 10 миллион тенге берилади. Пойтахтда "Startup Bolashaq" республика танловининг бешинчи мавсумига старт берилди. У фуқароларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Аввалги йиллардан фарқли равишда, мутлақ ғолиб белгиланмайди. Бир вақтнинг ўзида энг яхши кўрсаткичга эга ва ўз ишини очишга тайёр 10 нафар бошловчи бизнесменга ёрдам кўрсатилади. Энг истиқболли ғояларни махсус комиссия саралайди. Унинг таркибида таниқли тадбиркор ва молиячилар бор. Финалга чиққанлар молиявий моделлаштириш, бизнес-режалаш, музокара юритиш ва бошқа ишни бошлаш, кенгайтириш учун зарур билимлар олади. Танлов учун аризалар қабул қилиш муддати 20 январгача узайтирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси