NETFLIX майдончасида Қозоғистон ҳужжатли фильми намойиш қилинади

NETFLIX майдончасида Қозоғистон ҳужжатли фильми намойиш қилинади

Қозоғистоннинг «Эртага денгиз» ҳужжатли фильми – Netflix да. Режиссёр Катерина Суворованинг картинаси Орол соҳилида яшаётган одамлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Унда боғни қайта тиклашга уринаётган боғбон, қуриган денгиз тубини ўрганаётган биолог, кема қолдиқларини металлалом учун тўплаётган ёшлар ва балиқчилар оиласидан бўлган йигит ҳикояси бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси