«Ўрдаси бор эл ўттиз ёшда» кўргазмаси очилди

baq.kz

Буюк Дашт тарихи - китобларда! Мамлакат Миллий академик кутубхонасида ноёб кўргазма очилди. Экспозицияда 2 мингдан зиёд нашр тўпланган. Улардан ҳар бири қозоқ халқининг бой тарихини ҳикоя қилади. Бу ерда тадқиқотчилар, олимлар илмий изланишлари, шунингдек, таниқли муаллифлар асарларини кўриш мумкин. Улардан бир қисми Буюк Дашт ўтмиши ва қаҳрамонларига бағишланса, бошқалари замонавий Қозоғистон ютуқ-муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилади. Республикамиз ўтмиши ва бугунги кунини намойиш этадиган мазкур кўргазма қозоғистонлик тарихчиларнинг янги ижод намуналари - энг яхши асарлари билан тўлдириб борилади.

ОНАЙ МИРЗАҒАЛИЕВА, МИЛЛИЙ АКАДЕМИК КУТУБХОНА БЎЛИМ РАҲБАРИ:

- Кўргазма икки катта қисмдан иборат. Таъкидлаш жоизки, ушбу китоблар экспозицияси аждодлар тарихи – турк ҳоқонлиги ташкил топиши билан бошланади. Асарлар Олтин Ўрда, Қозоқ хонлиги сифатида фаолият юритган  республика тарихини акс эттирган ва баён қилган. Кўргазма мунтазам ишлаб туради. Йил давомида у кенгаяди, Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган янги, ноёб китоблар ва қизиқарли адабиётлар билан тўлдириб борилади.

×