Пойтахтда қадимий қўлёзмалар кўргазмаси очилди

Пойтахтда қадимий қўлёзмалар кўргазмаси очилди

Қозоғистонда қадимий ва ноёб қўлёзмаларни ўрганиш билан шуғулланадиган экспертлар етишмайди. Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Ўрта асрлар ёзма манбаларида Қозоқ давлати» кўргазмаси тақдимотида тарихчи Тлеген Садиқованинг маълум қилишича, анализ ценных письменных источников номадов, найденных не только в республикамиз ҳамда яқин ва олис хорижда топилган номадлар хусусидаги ёзма маълумотларни таҳлил қилиш Буюк Дашт тарихининг ўрганилмаган саҳифаларини очиш имкониятини беради.

Тлеген Садиқов, тарихчи, Л.Н. Гумилёв номли евроосиё миллий университети тарих факультети декани:

- Биз эндигина ёзма манбаларни ўргана бошладик, дейиш мумкин. Уларни тўлиқ таҳлил этмаганлигимизнинг бир қанча сабабларини кўрсатиш мумкин, деб ўйлайман. Биринчидан, қадимий тилларни яхши биладиган олим ва тадқиқотчилар етишмайди. Фақат рус тили, кирилл ёзуви ўрганилган Совет ўтмиши таъсири сезилаяпти. Араб, форс тилларида ёзилган, турк тилидаги материалларни ўрганиш – замонавий олимлар зиммасидаги катта вазифа. Иккинчидан, кўплаб материаллар, қўлёзмалар тўлиқ сақланиб қолмаган, кўплари бугунги кунгача етиб келмаган. Материаллар жуда эскирган ҳолатда.

Эскпозицияда қадимги экспонатлар коллекцияси тақдим этилди. Улар қаторида Қўлёзмалар ва ноёб китоблар миллий маркази жамғармасидаги ноёб тарихий китоблар, хариталар, қозоқ хонлари мактублари бор. Кўргазма декабрь ойи охиригача очиқ бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси