Нур-Султонда йирик Нобель фестивали ўтказилмоқда

Нур-Султонда йирик Нобель фестивали ўтказилмоқда

«Келажак бугунда». Қозоғистонда шу ном остида навбатдаги Нобель фестивали бошланди. Ҳар бир хоҳловчи тўрт кун давомида тенгсиз лекцияларни тинглаш учун кам учрайдиган имкониятдан фойдалана олади. Маърузалар бутун дунё учун очиқ ва эркин трансляция қилинади. Таъкидлаш лозимки, Nobel Fest – Қозоғистон, Маркаи Осиё ва Кавказга мўлжалланган кенг кўламли, нуфузли форум. Бу сафар маърузаларнинг асосий мавзулари Яшил мавжудлик, Инновациялар асри, Одамлар учун иқтисодиёт ҳамда Келажак касблари бўлди. Дастлабки ҳисобларга кўра 70 мингдан зиёд тингловчи боғланди. Нотиқлар қаторида жаҳонга машҳур тарихчи ва «Sapiens: Инсониятнинг қисқача тарихи» бестселлери муаллифи Юваль Ной Харари, apple Siri яратувчиси Люк Жулия, криптовалюталар бўйича жаҳон таниган эксперт Гаррик Хиллеман ва бошқалар бор.

Серик Нугербеков, G-Global халқаро котибияти раҳбари:

- Бугунги тадбирнинг ўзига хослиги шундаки, бизда фақат назариётчилар тўпланмади. Назариётчилар ва амалиётчиларнинг ўзига хос қотишмасини ҳозирладик. Нотиқлар кимлигини биласиз, уларни санаб ўтирмайман. Улар минтақамизда ҳам, жаҳонда ҳам ном қозонган. Улар глобал етакчилар, юксак натижаларга етишган муваффақиятлар муаллифлари. Мамлакатимиз аҳолисидан илтимос қиламан: тадбирда фаол қатнашинг ва улар берган билимларни олиб қолинг. Зеро, бу билимлар бепул тақдим этиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси