17 миллион нафардан зиёд қозоғистонлик аҳоли саноғида қатнашди

17 миллион нафардан зиёд қозоғистонлик аҳоли саноғида қатнашди

Қозоғистонликларни салкам 92 фоизи Умуммиллий аҳолини рўйхатга олишда иштирок этди. Бу эса 17 миллион нафардан зиёд. Респондентларнинг 40,5 фоизи тадбирда онлайн қатнашди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси раҳбари Нурбўлат Айдапкелов маълум қилди.

Нурбўлат Айдапкелов, Миллий статистика бюроси раҳбари:

- Аҳоли саноғида Алмати пешқадамлик қилди. Мегаполисда иштирокчилар 107 ярим фоизни ташкил қилди. Иккинчи ўринда Туркистон, учинчи ўринда Жамбил вилоятлари. Минтақаларда аҳолининг 98,6 фоизи қатнашди.

Шарқий Қозоғистон, Қизил Ўрда ва Жамбил вилоятлари аҳолиси онлайн-форматни маъқул кўрди. Алмати, Чимкент ва Алмати вилоятида яшовчи респондентлар эса кўпроқ анъанавий форматда саволларга жавоб берди.

Нурбўлат Айдапкелов, Миллий статистика бюроси раҳбари:

– Аҳолини рўйхатга олиш Алмтаи вилоятининг Балхаш ва Кербулақ туманларида муддатидан олдин якунланди. Шарқий Қозоғистон вилоятининг Абай туманида ҳам. Павлодар вилоятида 8 туман шундай кўрсаткичга эришди.

Эслатамиз, 1-7 ноябрь кунлари натижалар текширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси