Пойтахтда «ТЕАТР ALL Nur-Sultan theatre week» фестивали ўтказилади

Пойтахтда «ТЕАТР ALL Nur-Sultan theatre week» фестивали ўтказилади

Пойтахтда Қозоғистон ва хорижий театр жамоалари ўз санъатини намойиш қилади. 28 октябрдан 1 ноябргача мегаполисда «ТЕАТР ALL Nur-Sultan theatre week» фестивали ўтказилади. Тадбир Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган. Театр ҳафталиги доирасида пойтахт томошабинлари учун йигирмадан зиёд спектакль қўйилади, шунингдек, кўргазма ҳамда етакчи актёр ва режиссёрлар иштирокида мастер-класслар ўтказилади. Бир ярим йиллик узилишдан кейин артистлар томошабинлари билан яна бир марта юз кўришади, дейди ташкилотчилар.

Асхат Маемиров, Нур-Султон шаҳри Ҳокимлиги ёш томошабинлар мусиқа театри директори:

- Республикамизда анъанавий Марказий Осиё театр фестиваллари ўтказиларди. Уларда авваллари асосан драма театрлари қатнашарди. Жорий йилнинг бу маънода ҳам ўзига хос. Фестивалда қўғирчоқ, драма, мусиқий-драма театрлари юлдузлари, балет, опера ва рақс жамоалари ҳам беқиёс санъатини мукаммал тарзда кўрсатиши учун имконият яратиб беради.

Таъкидлаш лозимки, фестиваль Нур-Султон шаҳри ҳокимлигининг махсус совғаси билан якунланади.

Асхат Маемиров, Нур-Султон шаҳри Ҳокимлиги ёш томошабинлар мусиқа театри директори:

- Жорий йилда Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан бирнчи марта Нур-Султон шаҳри ҳокимлигининг «Театрал» мукофоти топширилади. 4-5 кун давомида энг яхши режиссёр, драматург, бастакор, хореограф, актёр ёки актриса, иккинчи план актёри ёки актрисасини танлаймиз. Ёш иқтидорларга махсус пулли мукофот таъсис этилган. Дебютантларга алоҳида эътибор берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси