Павлодарда ғаройиб археологик кашфиёт қилинди

Павлодарда ғаройиб археологик кашфиёт қилинди

Ўтмиш шоҳиди. Павлодар олимлари Қимақ ҳоқонлиги давридан қолган, яхши сақланган ёдгорликни топишди. У аслзоданинг мозори бўлгани тахминланмоқда. Экспертлар фикрича, ёдгорлик 9-11 асрларга оид, катта илмий аҳамиятга эга. Мозор улкан қабристон мажмуасида жойлашган, уни илк марта ўтган асрнинг 60-йиларида ўрганмоқчи бўлишган. Лекин бу иш охирига етказилмаган. Бир неча йил муқаддам тадқиқот ишлари қайта бошланди ва унда қадимий жанг араваси ва қимақ халқига мансуб бўлган аслзодалардан бирига тегишли қабрни топишган. Шунингдек, яхши сақланиб қолган из металл, ёғоч, чарм ва ипак артефактлар қазиб олинди.

Елена Тушева, "Margulan Centre" археологик маркази лабораторияси мудири:

– Марказий қабрга жуда таниқли, юқори лавозимли шахс дафн этилган кўринади. У ерда хом ғишт тахлангани кўриниб турибди, Бундай иш тутиш Қозоқ хонлиги давригача сақланиб қолган. Кейинроқ эса мақбаралар қуриш анъанасига йўл очиб берган.

Алибек Қабилдин, "Margulan Centre" археологик маркази ходими:

- Бу ерда жуда қизиқарли ёдгорлик мавжуд. Энг муҳими, мазкур замин тупроғи туфайли органик предметлар, ёғоч, ипак буюмлар сақланиб қолган. Ўтган йили биз бу ҳудудларда кичик ипак фрагментлари топдик. Бу йил қазиш ишлари давомида ёғоч тўсинларга эга иншоотни топишга муваффақ бўлдик. Балки у бир замонлар тобут вазифасини ўтагандир.

Археологлар қабристон мажмуасини батафсил ўрганишмоқда. Топилган артефактлар тупроқ блоклари шаклида олиняпти. Улар рақамли рентген ва компьютер томографиияси ёрдамида археология марказида кўриб чиқилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси