«Қозоқ. Олтин одам тарихи» фильми Рим кинофестивалида намойиш этилди

«Қозоқ. Олтин одам тарихи» фильми Рим кинофестивалида намойиш этилди

Рим кинофестивалида "Қозоқ. "Олтин одам тарихи" фильми премьераси ўтказилди. Ҳужжатли картина «Оскар» мукофоти совриндори Оливер Стоун томонидан олинган. Ушбу лентада кино устаси Нурсултон Назарбоевдан интервью олади, Элбоши шахси орқали Қозоғистоннинг оёққа туриши ва ривожланиши тарихини баён этади. Фильм томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Оливер Стоун, режиссер:

- Ушбу фильмим билан фахрланаман, унинг шу ерда кўрсатилганидан мамнунман. У туфайли Ғарб Қозоғистонни яхшироқ танийди. Нурсултон Назарбоев сўнгги 40 йил, коммунизмдан янги новой формацияга ўтиш, ҳокимиятни топшириши ҳақида ҳикоя қилади. Унинг Ельцин, Путин билан муносабати, АҚШ ва Хитой билан ҳамкорлиги, Евроосиё марказида бўлишнинг ўзига хос жиҳатлари таъкидланади.

Томошабинлар фильмнинг мусиқий жилваларидан катта таассурот олди. Бу ишни қозоқ халқи анъанавий мусиқаси бўйича эксперт Карло Силиоттога топширишди. Кинолентада Совет Иттифоқи тарқалиши ва мустақил Қозоғистоннинг оёққа туриши ҳам батафсил акс эттирилди.

Аурело Вайско, режиссёр:

- Бу жуда ажойиб ҳужжатли фильм. Оливер Стоун шахс орқали улкан дунёни намойиш этиш борасида катта тажрибага эга. У президентлар каби нуфузли шахсларга оқилона, саводли саволлар бера олади. Фильм Нурсултон Назарбоев харизмасини тушунишимга ёрдам берди.

Жанни Помпони, фестиваль меҳмони:

- Фильм ажойиб, Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев 40 йиллик ютуқлар ҳақида ҳикоя қилади. Бу давр мобайнида турмуш даражаси ортди.

Рим "Қозоқ. "Олтин одам тарихи" фильмининг жаҳон бўйлаб саёҳати арафасидаги дастлабки нуқтаси. Картина АҚШ, Хитой, Европанинг бошқа давлатларида намойиш этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси