«Яшил офис» танлови бошланди

Жасыл кеңсе
thepoint.rabota.ua

Қозоғистон пойтахтида экологик жиҳатдан энг масъулиятли ташкилотлар ва корхоналар мукофотланди. Нур-Султонда «Яшил офис» республика танлови якунлари чиқарилди. Лойиҳа «яшил» ва кам углеродли технологияларни илгарилатиши ҳамда энг яхши экологик ечимларни тарқатишга мўлжалланган. Жорий йилда танловда қатнашиш учун 100 дан кўпроқ ариза тушган. Комиссия ўнта номинация бўйича ишлаб чиқаришида илғор яшил амалиётларни жорий этган ўттизта иштирокчини саралаб олди. Улар қаторида Соғлиқни сақлаш, таълим, давлат органлари, халқаро ташкилотлар, кичик ва ўрта бизнес, саноат корхоналари, бизнес, молия ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар объектлари бор.

Асил Окапова, танлов ташкилотчиси:

– «Яшил» офис – бу соғлом офис. Чунки бундай офисларда захираларга эътибор билан қаралади. Сув тежалади, ресурсларни тежовчи янги «яшил» технологиялар жорий этилади. Бизда 100 та ариза берган ташкилотлар уч номинациядаги номзодлар: «саноат сектори», «таълим», ва «давлат органлари ҳамда квазидавлат сектори» энг фаол иштирок этди.

Владимир Пак, танлов қатнашчиси:

- Бизда улкан мажмуа мавжуд, ҳамма соҳаларда янгиликлар жорий этишга интиламиз. Энг муҳими – электр энергиясини тежаш. Махсус энергия тежовчи лампалардан фойдаланамиз. Унинг ишлатилишини қисқартирувчи махсус ускуналар ўрнатилган. Ўзимизда қозонхона бор, унда кўмир ўрнига табиий газдан фойдаланяпмиз. Биз махсус лойиҳа яратдик, ушбу экологик лойиҳага кўра деярли мутлақо чиқинди чиқарилмайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×