«Муқағали» фильми халқаро премьераси Таллинда ўтказилади

«Мұқағали» фильмі
turkystan.kz

Эстонияда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «Муқағали» кинолентаси премьераси ўтказилади. Машҳур қозоқ шоири Муқағали Мақатаев ҳаётининг сўнгги йиллари ҳақида ҳикоя қилувчи фильм юбилей «Қоронғу кечалар» 25-Таллин кинофестивалининг асосий танлов дастурига киритилди. Анжуман 12-28 ноябрда ўтказилади, дея маълум қилди «Казахфильм» киностудияси матбуот хизмати. Фестивалнинг асосий танловида бош соврин учун қозоғистонлик режиссёр Адильхан Ержановнинг «Жамоавий иммунитет» картинаси ҳам курашади. «Ёшлар фильмлари» дастурида эса режиссёр Фархат Шариповнинг «18 килогерц» лентаси қатнашади. 1997 йилдан буён ўтказилаётган кинофестивалда 19 фильм иштирок этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×