Ёш қозоғистонлик қиз SANREMO JUNIOR фестивалида иккинчи ўрин олди

Ёш қозоғистонлик қиз SANREMO JUNIOR фестивалида иккинчи ўрин олди

Қозоғистонлик Амина Аристанбек Италияда бўлиб ўтаётган Sanremo Junior-2021 халқаро болалар танловида иккинчи ўринни олди. Ўн ёшли скрипкачи ва вокал қиз оркестр жўрлигида Fairy tail қўшиғини ижро этди ва мухлислар қалбини забт этди.

Бундан ташқари, Амина махсус мукофот - «Болалар Евровидениеси» финалида қатнашиш учун таклифнома олди. Бу совғани вокал беллашуви продюсери Влад Багинский унга топширди. Эслатамиз, танлов 30 октябрь куни Киевда ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси