Ляньюньгандаги Қозоғистон-Хитой логистика терминали орқали 1,5 миллион контейнер ўтказилди

Ляньюньгандаги Қозоғистон-Хитой логистика терминали орқали 1,5 миллион контейнер ўтказилди

7 йил ичида 1,5 миллион контейнер. Ляньюньган шаҳридаги Қозоғистон – Хитой логистика терминали орқали шунча юк ўтказилди. Порт Хитой ва Қозоғистон орқали Шарқий Осиёдан Европага ва Европадан Хитойга товарлар юборишда асосий ўрин тутади. Қўшма транспорт тугуни денгиз ва қуруқлик орқали юк ташиш хизматларини кўрсатади. Шуни ҳам айтиш керакки, экспорт товарлари бу ерда божхона расмиятчиликларидан жадаллаштирилган тартибда ўтади.

Чжу Сянъян, Ляньюньган порти компаниялари гуруҳи президенти:

- Бизда денгиз маршрутлари ҳам кўп. Уларни янада ошириш ниятидамиз, шу тариқа, табиийки, рақобат ортади. Алтинкўл станциясида қуруқ порт ҳам бор. Бунда қозоғистонлик тадбиркорлар учун устунликлар бор. Улар қозоғистонлик мутахассислар меҳнат қилаётган Ляньюньган терминали билан қуруқ порт орқали ёки бевосита учрашиши мумкин. Биз самарали логистика ечимлари юзасидан қозоғистонлик тадбиркорларга ёрдам беришга тайёрмиз.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ҳудуди орқали Ляньюньгандан Европага қуруқлик йўли билан юк келтириш учун 18 кун вақт кетади. Тез кунларда юкларни Каспий денгизи, Озарбайжон ва Туркия орқали 2 ҳафтада етказиб бериши кўзда тутилган янги транспорт тугуни ишга тушиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси