Қозоғистонда қандаслар учун ЯМТ топшириш тартиби осонлашади

Қозоғистонда қандаслар учун ЯМТ топшириш тартиби осонлашади

Хорижлик қандаслар ЯМТ топшириши жараёнини такомиллаштириш ёки бекор қилиш керак. Чунки улар учун ҳар йили ажратиладиган грант тўлиқ ўзлштирилмайди. «Ватандошлар жамғармаси» нотижорат акцонерлик жамияти қошидаги жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилишида жамғарма вице-Президенти Мағауия Сарбасов маълум қилишича, этник қозоқлар учун ЯМТ топшириш анча қийин. Чунки Қозоғистонда 11 йил таълим олган болалар билан Қозоғистонда ўқимаган ёки 9 ойлик тайёргарлик курсидан ўтган этник қозоқларнинг билими бир хил бўлиши амримаҳол. Натижада, 4 фоизли квотани олишга интилганларнинг 40 фоизи ниятига ета олмайди. Лекин Таълим ва Фан вазирлиги ЯМТ топширишга қийналадиган қандаслар учун махсус Стипендия дастури берилиши мумкинлигини маълум қилди.

Ержан Амирбекули, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги олий ва олий таълимдан кейинги таълим департаменти директори ўринбосари:

- 2019 йилдан бошлаб хорижда яшовчи ва Қозоғистон фуқароси бўллмаган қозоқлар учун стипендия дастури асосида ЯМТдан ўтмай туриб таълим олишнинг янги механизми ишлаб турибди. Ушбу дастурга кўра, ҳар йили салкам 499 бакалавр, 50 магистрант ва 10 докторант тайёрланади. Бошқа талабалардан фарқли равишда, қандаслар тест топширмайди, улар махсус суҳбатдан ўтиб, чиқарилган хулоса асосида ўқишга қабул қилинади.

Жамғарма бугунги кунда қандасларнинг бошқа муаммоларини ҳам ҳал этишга интиляпти. Улар қаторида иккита фуқаролик, хориждаги миллий маданият марказлари, репатриантларни Шимолий Қозоғистонга жойлаштириш, хориждаги иш стажини ҳисобга олиш каби масалалар бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси