Қиш эрмаклари: Нур-Султонда қандай вақт ўтказиш мумкин?

Нур-Султон ҳақиқий қиш эртагига айланди. Қозоғистон пойтахтида ўнлаб  арчалар, сирпанчиқлар, муз майдонлари ва шаҳарчалари пайдо бўлди. Биз шаҳар аҳолиси  орасида қандай кўнгилочар жойлар энг оммалашганини кузатдик.

Кимлардир байрам дастурхонидан қолган салатларни еб тугатаётган вақтда бошқалар, совуққа қарамай, фаол дам олишга киришди. Кўпчилик ёқтирган эрмак - сирпанчиқ. Махсус анжомларда болалар ҳам, катталар ҳам учиб тушаяпти. Кўпчилик Есиль дарёси соҳилида тўпланган.

БЛИЦ:  

- Бу ер жуда чиройли, маза.  Бу йил ана шундай бемалол учиш имкони берилибди, айнан кўнгилдагидек ҳолат. Ҳар йили шундай таътилга чиқамиз. Бошқа сирпанчиқлар кўп, лекин энг яхшиси – эски шаҳарда, Ишимда.

- Бу сафар  кўп сирпанчиқлар ўрнатилди. Бунга сабаб, ҳар қалай,  карантин бўлса керак. Одамлар тўпланиб қолмаслиги лозим, ана, соҳилда ўтган йиллардагидан икки марта кўп. Сноубордларга янги сирпанчиқ ўрнатилган.

Пойтахт аҳли учун сирпанчиқ эмас, сноуборд трассаси очилди. Нур-Султон марказида майдони 700 квадрат метрдан зиёддан иборат сноупарк ташкил этилди. Бу – Қозоғистонда биринчи қишки экстремал спорт турлари учун қурилган майдонча ҳисобланади.

АЛЕКСАНДР КУЧУРА, СНОУБОРДЧИ:

- Нур-Султонда жиббинг учун майдонча очилгани жуда яхши бўлди. Ҳаммаси шу тариқа ривожланишда давом этса, беш-ўн йилдан сўнг жиббинг даражаси бўйича Алматидан ўзиб кетамиз.

Ташкилотчилар келгусида бу ерда кўпчилик учун муз майдонлари очилишини ваъда қилмоқда. Пойтахтда фаол дам олиш масаласи ҳам кўнгилдагидек. Нур-Султонда, деярли ҳар бир туманда, жами 30 тача баланд сирпанчиқ қурилган.  Агар сиз коньки учишни ёқтирсангиз, муз майдонларига марҳамат. Бир ой муқаддам ЭКСПОдаги янги майдонча иш бошлади. У бепул фаолият юритади. Очиқ ҳаво остидаги шу каби майдончалар «Қазақ эли» майдонида, Ботаника боғи, «Хан Шатир» савдо-кўнгилочар маркази ва пойтахт паркларида ҳам мавжуд. Қиш мавзусидаги шаҳарчалар ҳам эътибор қозонган. Масалан, триатлон-паркка борсангиз, «Тахтлар ўйини» сериали муҳитини ҳис қиласиз. Безакларни томоша қилгач эса коньки учиш ёки сирпанчиқларда мириқиб ўйнаш мумкин.

БЛИЦ: 

- Ҳамма  мамнун, шаҳарда шундай кунларда тўпланиб, коньки учиш имконияти яратилганидан хурсандмиз.

- Чиройли безалган, менга ёқди, янги йил кайфияти. 

Январь бошидан анчагина катта куч билан зарба берган совуқ аёзни севмайдиганлар эса янги йил фильмларини томоша қилиши мумкин. Бунинг учун кинотеатрларга борса бўлади, Қозоғистон пойтахтида бу масканлар декабрь охирида иш бошлади.