Сенат Каспий биохилмахиллигини сақлаб қолишга оид қонун қабул қилди

Сенат Каспий биохилмахиллигини сақлаб қолишга оид қонун қабул қилди

Каспий денгизи флораси ва фаунаси алоҳида муҳофаза қилинади. Сенат депутатлари ҳавза биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш тўғрисида протоколни ратифицикация қилди. Унга кўра, балиқчилик, ов, ҳайвонларни тутиш, ўсимликлар териш алоҳида назоратга олинади. Ҳудудда ҳар қандай чиқиндиларни тўплаш ёки кўмиш тақиқланади. Қонун Қозоғистон президентига имзолаш учун юборилди. Таъкидлаш лозимки, қонун лойиҳа тайёрланишидан аввал Каспийбўйи давлатлари раҳбарлари шартнома тузганди.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Каспи денгизи биохилма-хиллиги ва экотизимни сақлаб қолиш мамлакатнинг стратегик устуворлиги ҳисобланади. Шу муносабат билан бугун қабул қилинган Қонун катта аҳамиятга эга. Унда кўзда тутилган чора-тадбирлар Каспий соҳилидаги беш давлат ҳамкорлигини кенгайтиради, улар ҳам денгиз экотизимини сақлаб қолиш учун ўз ҳиссасини қўшади, деб ишонамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси