Туркистон вилоятида 1500 йиллик артефактлар топилди

Туркистон вилоятида 1500 йиллик артефактлар топилди

Туркистон вилояти аҳолиси қатор қимматли археологик топилмалар муаллифи бўлди. артефакты Жузимдик қишлоғида яшовчи фуқаро эрамиздан аввалги 12-1 асрга оид буюмларни ҳовлисидан топиб олди ва маҳаллий музейга топширди. Ҳозир унда 152 экспонат мавжуд. Улар қаторида ўчоқ, меҳроб, туморлар, идиш-товоқлар, чўқмор ва ҳатто қадимий балбал ҳам бор. Таъкидлш лозимки, тарихчилар хулосасига кўра, Кангуйлар давлати даврида бу қишлоқ ўрнида қадимий шаҳар мавжуд бўлган. Дастлабки қазиш ишлари 80-йилларнинг ўртасида ўтказилган. Ўшанда ер ости йўли ва ўта ноёб предметлар топилган. Улар Алмати ва Москва музейларига топширилган.

Қайрат Усенов, музей раҳбари:

- Музейда кўп сонли артефактлар тўпланган. Улар қаторида эрамиздан аввалги даврлардан бошлаб эрамизнинг V-VI асрларига оид экспонатларгача бор. Археологлар фикрича, Ўрта асрларда бу ҳудудларда Кангуй давлати мавжуд эди, у хронологик жиҳатдан Қораҳонийлар даврида бўлган. Мазкур йирик аҳоли манзилгоҳи Кангуй ҳукмдорларининг ёзги қароргоҳи бўлгани тахминланади. Топилмалар бу ерда саноат, ҳунармандчилик мавжуд бўлганини кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси