2060 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 80 фоизга етади

2060 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 80 фоизга етади

2060 йилга бориб Қозоғистондаги қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбалари улуши энергия балансининг 80 фоизини ташкил қилади. Париж шартномаси мақсадларига эришиш ва Қозоғистон углерод нейтраллиги бўйича Халқаро конференция давомида давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай баёнот берди. Ушбу мақсадларга эришиш учун мажмуавий чора-тадбирлар керак. Ёқилғи-энергетика мажмуаси модернизация қилинади, саноат ва агросаноат сиёсати қайта кўрилади, уй-жой, қурилиш, умуман олганда, одамларнинг яшаш тарзига янгича ёндашилади. 2050 йилга бориб барча кўмир электр станциялари ишини тўхтатади. Углерод нейтраллиги ва мақсадларга эришиш учун давлат, бизнес ҳамда жамият кучи бирлашиши лозим, дея таъкидлади Давлат раҳбари. Бу эса 2030 йилга мўлжалланган мақсад - 1990 йилга нисбатан ҳисоблаганда чиқиндиларни 15фоизга камайтиришгина эмас, 2060 йилга бориб иссиқхона газлари чиқишини тўла бартараф этишга ҳам имконият яратади, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Абдумалик Сарманов таржимаси