Мажилисда энергияни самарали сарфлаш масаласи кўрилди

Энергия тұтыну
turantimes.kz

Қозоғистонда энергия тежамкорлиги давлат назоратининг янги механизми ишга туширилади. Бунинг учун маҳаллий ижро органларига уч йиллик Энергия тежамкорлиги йўл хариталарини рўёбга чиқариш ҳуқуқ берилади. Тегишли қонун лойиҳаси Мажилисга киритилди. Мамлакат Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Бейбут Атамқулов маълум қилишича, бугунги кунда маҳаллий даражада энергия самарадорлигини оширишга қаратилган дастурлар йўқ. Ҳужжатга кўра, республикада йирик корхоналарда энергия тежалиши бўйича масъул лавозимлар жорий этилади. Уларда ишловчилар энергоменежер вазифасини бажаради. Шу тариқа, энергоаудит сифати ортади, соҳада профессионал даражадаги экспертлар пайдо бўлади. Шунингдек, энергоаудитлар тўла, мақсадли ва экспресс кўринишда бўлиши кўзда тутилган. Энергетик реестр асосида хусусий сектор учун бериладиган ахборот ихчамлаштирилади. Қонун лойиҳаси энергия самарадорлиги бўйича қатор талабларни кучайтиради, дея таъкидлашди вазирлик вакиллари.

Бейбут Атамқулов, Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири:

- Бюджет секторини бошқаришни созлаш учун қатор воситалар зарур. Шу жумладан, давлат идораларида энергия сарфини камайтиришни кўзда тутган давлат харидлари жорий этиш керак. Бу эса Қозоғистон бозорида энергия сарфловчи жиҳолар қайта кўриб чиқилишига олиб келади. Энергия сарфлаш нормативлари белгиланиши мўлжалланган. Уларга риоя этилиши кузатиб борилади. Бенчмаркинг йўлга қўйилади, ва энергия тежашга оид тегишли тавсиялар берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×