Alma museum – Сиверс олмаси тарихи қандай?

Alma museum – Сиверс олмаси тарихи қандай?

«Эдемда нима гаплар?» Бу ёзув, тўғри маънода, салкам ҳақиқий жаннат боғи – Қозоғистондаги биринчи олма музейи кираверишида битилган. Уни очиш ғояси 2016 йилда пайдо бўлди. Ташаббускорлар машҳур апортга бўлган эҳтиромни сақлаб қолиш, яшнаётган шаҳар-боғ бўлган Алмати образини сақлаб қолишга интилди. Бугунги кунда Alma Museum бағрида ҳар бир томошабин олмалар билан боғлиқ бўлган архив фотографиялари орқали мегаполис ўтмишини сезиши мумкин. Унда маданий олма навлари бобокалони – Сиверс олмаси ҳақида ҳикоя қилишади ва мазали экспонатларни татиб кўришни таклиф қилишади.

Ақмарал Асилбекова, Alma museum менеджери:

- Томошабинлар мана шу олма навлари таъмини татиб кўриши мумкин. Бу ерда 4 нав қўйилган. «Даналиқ», «Мақсат», «Камила» ва «Заман» тақдим этилади.

Уларни мамлакат селекционерлари ишлаб чиққан. Жами, Қозоғистон Мева-сабзавотчилик илмий тадқиқот институти ходимлари 100 дан зиёд янги олма навларини чиқарди. Айни вақтда, генетик жамғарма сақлаб қолиняпти. Навлардан кўпи синовдан ўтган ва хўжаликларда етиштириляпти. Музей экспозиция эса ноёб помологик боғда етиштирилган янги ҳосил билан мунтазам тўлдириб бориляпти.

Светлана Алексеенко, Қозоғистон мева-сабзавотчилик илмий тадқиқот институти илмий ходими:

- Биз помологик боғда Қозоғистонда сараланган янги олма навларини ўрганиш ва яратиш устида мунтазам ишлаяпмиз. Асосий вазифамиз: мева-сабзавотлар генофондини сақлаб қолиш ва тўлдириб боришдан иборат. Бизнинг боғимиздаги асосий ўсимлик олма, деб бемалол айта оламиз. Ўтган йиллар давомида селекционерларимиз кўплаб янги навлар чиқарган.

Таъкидлаш лозимки, Alma Museum бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда мунтазам олма териш марафони ташкил қилади. Бу йил икки кун – 16 ва 17 октябрда янги ҳосил тўплаб олиш имконияти бор. Мевалар Иссиқ боғларида терилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси