Пойтахтда Вологда тўрлари кўргазмаси очилди

Пойтахтда Вологда тўрлари кўргазмаси очилди

Қозоғистонда Россия маданияти кунлари бошланди. Маданий дастур доирасида республика Миллий музейида «Вологда тўрлари» кўргазмаси очилди. Экспозицияда Вологда давлат тарихий-меъморчилик ва бадиий санъат музей-қўриқхонасига тегишли ноёб декоратив амалий санъат намуналари намойиш этилган. Улар қаторида панно, дастурхон, салфетка, шунингдек, нозик ва ингичка тзрлар билан безатилган либослар қўйилган. Тақдим этилган экспонатларни жаҳон тан олган усталар яратган. Ҳар бири қўл кучи билан анъанавий усулларда тўқилган. Шуни ҳам айтиш керакки, бу ҳунар билан 200 йилдан буён шуғулланишади. Бундан ташқари, кўргазм меҳмонлари учун тўқима ишлари бўйича мастер-класслар ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, Вологда тўрлари кўргазмасини 17 октябргача томоша қилишингиз мумкин.

Ольга Ярилова, Россия Федерацияси Маданият вазири ўринбосари:

- Бу ерда жуда турли-туман экспонатлар қўйилган. Уларнинг анчаси яратилганига кўп йиллар бўлган, йигирманчи аср бошида тўқилганлари бор. Шунингдек, олифталар кўнглига ёқадиган замоанвий экспонатлар ҳам бор. Улар турли-туман давлатлардан бўлиши мумкин. Бугунги кунда Вологда тўрларидан Парижда ҳам, Италияда ҳам фойдаланишади. Бу кўргазмага келганларнинг ҳар бири ўзига ёққан нарсани топа олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси