Алматида биринчи марта наноасфальтбетондан фойдаланилда

Алматида биринчи марта наноасфальтбетондан фойдаланилда

Алмати йўлларидан бирига наноасфальтбетон ётқизилди. Уни Қозоғистон йўллари илмий-тадқиқот институти мутахассислари ишлаб чиқди. Бу қопламанинг бошқаларидан фарқи шундаки, унинг таркибига тошкўмирни парчалаш ҳисобига яратиладиган углерод чанги киради. Жараён уч босқичга бўлинган, барча тегишли ишлар тўла-тўкис бажарилиши натижасида қоплама таркибига кирувчи углерод компоненти нанозарраларгача майдаланади. Ишланма муаллифлари фикрича, янги йўл қопламаси бошқа шу кабилардан пишиқлиги билан ажралиб туради.

Бағдат Тельтаев, «Қозоғистон йўллари илмий тадқиқот институти» ҲЖ президенти:

- Бизнинг асфальтбетонимиз хоссалари одатдагидан анча фарқ қилади. Масалан, баъзи кўрсаткичлари 44 фоиз, бошқалари 2-2,5 марта юқори. Биз ўз ишланмамизни Тўле бий проспектида текширдик. Натижалар қувонарли. Йўл қопламаси бошқаларига қараганда анча пишиқроқ эканлиги аниқланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси