Қозоғистон трэвэл бабллар яратишни таклиф қилди

Қозоғистон трэвэл бабллар яратишни таклиф қилди

Қозоғистон пандемия даврида қўшни мамлакатлар билан «трэвэл бабл»лар тузиш таклифини киритди. Бундай «яшил йўлак»лар янгилик эмас, жаҳон туризм саноатида анчадан буён қўлланилади, дейди мутахассислар. Уларнинг фикрича, лойиҳа қуруқликдаги чегараларда туристларнинг ўтишини анча енгиллаштиради, минтақавий ҳамкорликни кенгайтиради. Шу тариқа, келаётганлар ўз йўналишини маҳаллий ҳукумат маълу қилиши ёки икки ҳафталик карантинга кириши шарт эмас. Лекин коронавирусга тест топшириш барибир муҳим. Лойиҳа доирасида экспертлар мазкур лойиҳа юзасидан минтақавий маҳкамалараро комиссия тузиш, ўтиш пунктлари инфратузилмасини яхшилаш ва умумий хавфсизлик протоколлари тузишни таклиф қилди.

Ернур Кенжебеков, «Kazakh Tourism» Миллий компанияси» ҲЖ матбуот котиби:

- Бизга келадиган туристларнинг асосий қисми қуруқлик орқали киради. Россия билан бизнинг ўртамиздаги чегара узунлиги бўйича дунёда биринчи ўринда – 7 минг километрдан зиёд. Ҳозирча биздаги вакцинация паспорти Қирғизистондан бошқа мамлакатларда тан олинмаган. Лекин, шунга қарамай Қозоғистон қатор давлатларнинг вакцинация паспортларини тан олиши маълум қилинди. Улар қаторида Венгрия, Арманистон, Эрон, Молдова, Қирғизистон, Туркия ва бошқалар бор. Трэвэл бабллар эса туристлар бизга кела олиши учун имконият яратишни кўзда тутади. У кўплаб бюрократик тўсиқларни четлаб ўтиб, туристик мақсадда мамлакатга келиш имконини берувчи маълум бир протокол воситасида тузилади.

Ҳозир туристлар учун «яшил йўлаклар» тузиш лойиҳаси тегишли органларга жўнатилиши ва қўшни мамлакатлар билан муҳокама қилиниши режалаштирилган. Экспертлар маълум қилишича, бу кОвидгача кузатилган туристлар оқимини тиклашга ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси