ЭКСПО-2020 Қозоғистон павильонида углерод изини камайтириш масаласи муҳокама қилинди

ЭКСПО-2020 Қозоғистон павильонида углерод изини камайтириш масаласи муҳокама қилинди

Қозоғистон сайёранинг барча мамлакатларини углерод изини қисқартиришга чақирди. Қозоғистон павильонида бўлиб ўтган учрашувда ЭКСПО кўргазмаси иштирокчилари атроф муҳитга кўрсатилаётган таъсирни камайтириш борасида жаҳонда кўрилаётган чора-тадбирларни баён этишди. Ушбу анжуман мамлакатимиз майдончасида ўтказиладиган 30 тадбирнинг биринчиси эди. Уни ташкилотчилар яшил иқтисодиётга ўтиш масалаларига бағишлади. Қозоғистон саноат корхоналари ишлатилиши мумкин бўлган энг яхши технологияларни жорий этмоқда. Янги Экология кодексига кўра, рўйхатга 50 компания киритилди. Улар мажмуавий экологик ижозатнома олгач, атроф муҳитга кўрсатилаётган зарар учун тўловдан озод қилинади. Бу маблағ янги технологияларни жорий этиш учун тўплаб борилади. Ўз навбатида, Декарбонизация миллий иттифоқида таъкидлашларича, ҳозир Қозоғистон углеродга эътибор тизимини барпо этяпти.

Ермек Умаров, Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги экологик бошқарув ва назорат қўмитаси раиси ўринбосари:

- Мажмуавий экологик ижозатнома олган корхона бизда бор. Уларда янги технологияларни жорий этиш стратегияси мавжуд. Ва бу компания мажмуавий экологик ижозатнома олган. Қозоғистон алюминий заводида кўрсаткичларнинг 90 фоизи энг яхши кўрсаткичларга мувофиқ технологиялар асосида, тегишли талабларга мос жиҳозланган. Унинг экологик лангар нуқталари бор ва 10 йил ичида корхона бу жиҳатдан Европа даражасига чиқади.

Жанар Игенова, Яшил технологиялар халқаро маркази бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи:

- Марказимиз “Яшил кўприк” ҳамкорлик дастури узатувчиларидан бири. У Қозоғистон Республикаси ва Марказий Осиёга иқлим инвестицияларини олиб келиш учун кўплаб мамлакатларни яшил иқтисодиёт соҳасида бирлаштиради. Мамлакатимизнинг жадал суръатларда яшил иқтисодиётга ўтишига, бизнес ривожланишига, инвестициялар жалб этилишига хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси