ЭКСПО-2020: Янги келажак

ЭКСПО-2020: Янги келажак

Робот ва инсон рақси - Дубайда бўлиб ўтаётган ЭКСПО кўргазмасидаги Қозоғистон павильонидаги томошаларнинг авж нуқтаси бўлди. Бу – янги келажак, инсон ва робот коллаборацияси умумий уй – сайёрага зарар етказмайди. Аксинча, кучларини бирлаштирган ҳолда улар Ерни сақлаб қолишга интилади. Мария Володарец сайёранинг фаровонлиги ҳар бир инсоннинг масъулияти ва шахсий улушига боғлиқ эканлигини кўрсатишга интилди.

Мария Володарец, раққоса:

- Атиги 10 йил аввал шундай бўлиши мумкинлигини тасаввур қила олмасдик. Ҳозир эса бу нарсалар анча ривожланган. Балки яна 100 йилдан сўнг машиналар парвоз қилар ва сунъий онгга эга бўлармиз. Бу ҳақда ўйларканмиз, сеҳр каби туюлади.

Қозоғистон павильонида томошабин даштнинг салқин шабадасига дуч келади. Дубайдаги 40 даражали жазирамада бу жуда роҳатбахш ҳолат. Сўнг шувоқ ҳиди таралади. Павильонга келганлар Қозоғистон флораси ва фаунаси, туристик салоҳияти ҳақида кўп нарсани билиб олади. Буларнинг ҳаммаси қозоқ дўмбирасининг сеҳрли садолари остида юз беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси