«Буюк Дашт руҳи» фестивали ўтказилди

«Буюк Дашт руҳи» фестивали ўтказилди

Куч, қувват ва ғаройиб тезлик. Қозоғистон пойтахтида август охирида старт олган «Буюк дашт руҳи», миллий спорт турлари фестивали ниҳоясига етди. Таъкидлаш жоизки, саралаш мусобақалари мамлакат миқёсида ташкил қилинди. Уларда 7 мингдан зиёд спортчи қатнашди. Финалга энг кучлилар етиб келди. Фестиваль республика Мустақиллигининг 30 йиллиги ва машҳур полвон Ҳожимуқон Мунайтпасовнинг 150 йиллигига бағишланди. Ёпилиш маросимида тенге алу ва жамби ату бўйича Федерация кубоги учун республика турнири ғолиблари ҳам шоҳсупага кўтарилди.

Бекбўлат Тлеухан, Миллий спорт турлари федерацияси президенти:

- Беллашувлар ғолиблари қимматли совғалар, шу жумладан, автомобиллар олишди. Бу эса спортчиларимизни янада юксак муваффақиятларга илҳомлантиради. Жорий йил мусобақалари кўнгилдаги даражада ўтди. Биз ҳақиқий шоу шоҳидлари бўлдик. Келгуси турнирлар даражаси бундан ҳам юксалишига ишончим комил. Спортчилармиз янада юксак кўрсаткичларга эришишига шубҳа йўқ.

Абдумалик Сарманов таржимаси