Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди йиғилиши бўлиб ўтди

Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди йиғилиши бўлиб ўтди

Пойтахтда жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди котибияти ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Саудия Арабистони, Покистон, Миср, Эрон, Россия, Ватикан ва Исроилнинг йирик диний уюшмалари ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари, жами 14 киши қатнашди. Эртага маслаҳат органи томонидан келгуси еттинчи Съезд расмий кун тартиби эълон қилинади ва унинг ўтказиладиган куни белгиланади. Эслатамиз, жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди жорий йилда ўтиши режалаштирилганди, лекин коронавирус тарқалиши сабабли кейинги йилга қолдирилди.

Жо Бейли Уэллс, Англикан черкови вакили:

- Мен экстремизм кучайиб бораётган дунёда диний бағрикенглик масаласини ҳал қилиш нуқтаи назаридан съезд ишини давом эттириш тарафдориман. Айниқса, пандемиядан кейин маълумот алмашишга зарурат туғилади. Шу тариқа биз бошқаларнинг ҳам анъаналари билан танишамиз. Мен аёллар имкониятларини кенгайтириш тарафдориман. Ўйлайманки, аёлларнинг қўшаётган улушини тан олиш ва уларнинг раҳбарият масаласида имкониятларини ошириш зарур, деб ҳисоблайман.

Серик Егизбаев, Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири ўринбосари:

- Бугун муҳокама қилинган масалалар келгуси йил кун тартибига киритилади. Биз таклифларни тўплаймиз, ўзимиз ҳам киритамиз. Лекин барча иштирокчилар фикри муҳим. Энг асосий мавзу – пандемиядан кейинги вазият. Диний етакчиларнинг пандемиядан кейинги дунёдаги ўрни.

Абдумалик Сарманов таржимаси