Пойтахтда «NOMAD: BLACK AND WHITE» линографик кўргазмаси ташкил қилинди

Пойтахтда «NOMAD: BLACK AND WHITE» линографик кўргазмаси ташкил қилинди

«Nomad: black and white». Пойтахтда шу ном остида таниқли рассом-график Батухан Баймен кўргазмаси очилди. Линогравюра жанрида ишловчи уста ўз картинааларида кўчманчилар маданияти ҳақида ҳикоя қилади ва номадларнинг  эрксевар руҳиятини акс эттиради. Рассомнинг маълум қилишича, мазкур йўналишда ишлаётганлоар ҳозир жуда кам. Экспозициядан мақсад – гравюранинг ўзига хослигини кўрсатиш, унинг чуқур мазмун бера олиш имкониятларини очиб бериш. Таъкидлаш жоизки, бу рассомнинг 13-муаллифлик кўргазмаси. Пойтахт экспозициясида 50 тача иш тақдим этилган. Муаллиф полотнолари Германия, Туркия, Кипр, Ўзбекистон, Қирғизистон ва, албатта, Қозоғистонда кўргазмага қўйилган.  

Батухан Баймен, рассом-график: 

- Линогравюра санъати ўтмишд қолди, дейиш мумкин. У ривожланишдан тўхтади ва унутила бошлади. Мазкур йўналишни янги даражага кўтариш, имкониятларини очиб бериш учун 5-6 метрли рангли линогравюралар қўйилди. Бу иш амалга ошириладиган технология жуда мураккаб. Меҳнат ва тиришқоқлик талаб қилади. Бу ерда ўтган йили бажарган ишларим жамланган. Уларни кўпчилик кўрмаган. Шунинг учун кўргазмага қўйдим 

Абдумалик Сарманов таржимаси