«Аждодлар изидан» экспедицияси: Қасим хон ҳудудига саёҳат

«Аждодлар изидан» экспедицияси: Қасим хон ҳудудига саёҳат

XV асрда Россия ҳудудида Қасим хонлиги мавжуд бўлган. Давлат 200 йил атрофида ҳукм сурган. Унга Муҳаммад хоннинг ўғли Қасим хон номи берилган. Қадимий салтанат мавжуд бўлган давр мобайнида унга Чингизийлардан бўлган 14 хон раҳбарлик қилган. Улар қаторида Ўраз-Муҳаммед Ўнданули ҳам бор. Унинг қабри устига мемориал плита ўрнатилди. Тарихий маълумотларга кўра, у Қозоқ хонлиги асосчиларидан бири бўлган Жанибек хон авлодидан бўлган.

Сапар Исқақов, «Аждодлар изидан» илмий экспедицияси раҳбари:

- У Россиядан ажралиб чиқиш, Қасим хонлигини мустақил давлатга айлантириш ҳақида орзу қилган. Балки шунинг учундир, у сохта Дмитрией биринчи ва иккинчи билан алоқа боғлаган, улар томонига ўтган. Сохта Дмитрий иккинчи Ўраз-Муҳаммедни хиёнатда гумон қилган ва ўлимга ҳукм этган.

Қасим хонлиги давридан омон қолган ягона объект - минора. Унинг баландлиги 20 метрдан кўпроқ. Бу ерга бир қанча хонлик ҳукмдорлари дафн этилган. Шаҳар яқинидаги текислик эса қачонлардир қабристон бўлган. Мақбара ҳам шундан далолат беради. Унда беш кишининг қабртоши топилди. Шу жумладан, қозоқ солномачиси ҚадирғАли Жалаирийнинг ҳам.

Ильдар Бикуев, татарлар миллий-маданий мухторияти раҳбари, рязань вилояти:

- 2022 йилда, менимча, биз реставрация ишларини бошлаймиз, чунки бу ёдгорликлар фақат федерал аҳамиятга эга эмас, балки қадрдон қозоқ халқининг ҳам ёдгорликлари. Бу ерда фақат Қасим хон эмас, Қозоқ хонлиги вакиллари ҳам дафн этилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси