«Умай бешиги» кўргазмаси очилди

«Умай бешиги» кўргазмаси очилди

Аёллик ибтидоси: оналик қувончи ва болалик бахти. Буларнинг ҳаммаси - қозоғистонлик мусаввир картиналарида! Биринчи президент кутубхонасида ёш мўйқалам соҳибаси Динара Қадированинг кўргазмаси очилди. Экспозиция «Умай бешиги», деб аталган ва аёллар ҳамда болаларга васийлик қилувчи маъбудага бағишланган. Мусаввир ишларида қозоқ халқининг анъанавий маданияти акс этган. Таъкидлаш лозимки, бу қобилиятли рассомнинг биринчи шахсий кўргазмаси. Унда ўнлаб тенгсиз картиналар жамланган.

Динара Қадирова, рассом:

- Оналик бахтига эришганимдан кейин ўз ишларимни ярата бошладим. Унгача талаба бўлдим, дизайн соҳасида ишладим. Лекин фарзанд дунёга келтириш мени тасвирйи санъатга илҳомлантирди. Чунки вужудимда муҳаббат қудрати, тақдиримдан миннатдорчилик ҳисси уйғонди. Ҳаётга бошқача қарай бошладим. Атроф нақадар гўзаллигини англадим.

Куляш Ақтаева, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши кутубхонаси директори ўринбосари:

- Бугунги кўргазма – «Умай бешиги» ёш ва қобилиятли рассом Динара Қадированинг кўп йиллик изланишлари маҳсули. Динара Қадирова алматилик мусаввир, у жуда кўп муваффақяитларга эришган, улар қаторида биринчиси сифатида қобилиятли болалар қаторида мамлаат предиденти Нурсултон Назарбоев билан учрашганини кўрсатиб ўтиш мумкин. Қатор мукофотлар совриндори. Айни вақтда у ҳаётини оналик бахтига бағишлаган, уч ўғилнинг онаси. Ва ушбу кўргазмани очиш учун илк марта фарзандларидан узоққа кетди.

Таъкидлаш жоизки, кўргазма «Мустақилликнинг маданий коди» лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Кутубхона мутахассислари фикрича, шу тариқа мамлакатнинг таниқли кодини яратувчи ўзига хос муаллифлар ижоди намойиш этилади. Кўргазмага кириш бепул.

Абдумалик Сарманов таржимаси