Конфессиялараро тотувликнинг Қозоғистон тажрибаси хорижликлар учун намуна

Конфессиялараро тотувликнинг Қозоғистон тажрибаси хорижликлар учун намуна

Прагада Конфессиялараро тотувликнинг Қозоғистон тажрибаси кўриб чиқилди. Давра суҳбати мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди. Унда олимлар, сиёсатчилар, дипломатлар, руҳонийлар вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар давлат ва конфессиялар ўртасидаги муносабатларни, умуммиллий ғоялар асосида Қозоғистон ўзлигини мустаҳкамлаш, динлараро мулоқот ва ўзаро тотувликни асрашда фуқаролик жамияти масъулияти юксалиб бориши каби масалалардаги тажрибани ўрганди. Улар фикрича, мамлакатимизда тинчлик-тотувликни сақлаб қолишнинг энг самарали тизимларидан бирини ярата олган. Қозоғистон элчихонаси жамоаси тадбир доирасида мамлакат мустақиллигига бағишланган фотокўргазма ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси