Туркияда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган танга чиқарилди

Туркияда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган танга чиқарилди

Туркияда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига махсус танга зарб этилди. Маҳсулот дизайни мамлакатимиз бош консулхонаси билан биргаликда яратилди. 30 лира қийматга эга 3 мингта кумуш танга тайёрланди. Ҳар бирининг вазни – 31 грамм, диаметри – 38 миллиметр. Юза қисмида давлат байроғи ва «Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» деган ёзув босилган. Орқа томонининг ўртасида мамлакатимиз харитаси тасвирланган. Юқори қисмида эса Ўрхун-Енисей ёдгорликлари ёзувида Турк сўзи битилган. Композиция чўққисида қозоқ орнаменти бор.

Алим Байель, Истамбул шаҳридаги Қозоғистоннинг бош консули:

- Биз мамлакатимиз 30 йиллигини ўзига хос тарзда нишонлашни истагандик. Турк зарбхонаси таклифимизни бажонудил қабул қилди. Бу танга Туркиянинг тарихимиз, мустақиллигимиз ва давлатчилигимизга ҳурматини кўрсатади. Таъкидлаш жоизки, Истамбулда Қозоғистон Мустқиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар давом этади.

Абдуллаҳ Ясир Шаҳин, Туркия давлат зарбхонаси директори:

- Усмонлилар империяси даврида асос солинган зарбхонада кўп асрлар мобайнида пуллар, сертификатлар, паспортлар, медаль ва қимматли қоғозлар чиқарилган. Бугун биз илк марта Қозоғистонга бағишланган танга зарб этдик. Қардош халқнинг мустақиллигини нишонлаш биз учун бахт.

Абдумалик Сарманов таржимаси