Astana Hub ИТ-стартапларни қўллаб-қувватлаш тизимини яратди

Astana Hub ИТ-стартапларни қўллаб-қувватлаш тизимини яратди

Ай-ти стартапларнинг келажаги ёрқин! Чунки технологик лойиҳалар компания ва иқтисодиётни ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқади. Фуқаролар эса яшаш даражасини кўтаради. Ишланма муаллифларидан кўпроқ таклифлар келиши учун Астана хаб айти-стартаплдарни қўллаб-қувватлаш учун янги дастур ишлаб чиқди. Бошловчилардан тортиб, оёғида маҳкам турган тадбиркорларгача ундан фойдалана олади. Бунда ҳар ким ўз иш режасини ишлаб чиқиши, айнан ўзининг лойиҳаси учун зарур хизматларни танлаши мумкин. Масалан, PR-илгарилатиш, эксперт маслаҳатлари, коворкингда иш жойи, тадбиркорлар билан учрашув бўлиши мумкин. Бошқа сўз билан айтганда, энди технологик стартаплар инкубация ва акселерация босқичларидан ўтиши ва таълимий воркшоп ҳамда бизнес-тренингларда қатнашиши шарт эмас. Айни вақтда, курс аъзолари гуруҳларда таълим олиши, ҳар куни устозларга мурожаат этиши мумкин.

Аркадий Селезнев , Astana Hub бошқарувчи директор:

- Биз очиқмиз, astanahub.com майдончасидан фойдаланган ҳолда бемалол мурожаат эта оласиз. Барчангизни TECHPRENERS майдончасига чақираман. Менимча бу ажойиб формат. Биз мижозларга эътиборли бўлганимиз учун ҳам айнан шундай майдонча пайдо бўлди. Астана хабга меҳмонга келинглар, стартапларингизни ишга туширинглар, билимингизни оширинг, биз сизга ишонамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси