Қозоғистонда 17-Евроосиё медиафоруми иш бошлайди

Қозоғистонда 17-Евроосиё медиафоруми иш бошлайди

Қозоғистонда 17-Евроосиё медиафоруми иш бошлади. Онлайн ўтадиган тадбир жаҳон ва Қозоғистон етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро экспертлар, сиёсатчилар, олимлар, жамоат ва маданият арбобларини бирлаштиради. Расмий очилиш маросими 16 сентябрга мўлжалланган, лекин иштирокчилар бугундан бошлаб жаҳоннинг етакчи экспертлари ўтказадиган амалий мастер-классларда қатнашиши мумкин. Жами 7 та шундай тадбир ўтказилади. Афғонистондан келаётган муҳим хабарларни ҳисобга олган ҳолда, ташкилотчилар ушбу давлатда юз бераётган воқеалар ва уларнинг Марказий Осиёга таъсирини муҳокама қилади. Шунингдек, форумнинг биринчи куни доирасида давра суҳбатлари бўлиб ўтади. Шулардан бири туркийзабон давлатлар оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорликка бағишланади. Бундан ташқари, реклама соҳаси экспертлари кучли миллий брендлар яратиш хусусида суҳбатлашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси