«Амур кузи» кинофестивалида - қозоқ фильмлари

«Амур кузи» кинофестивалида - қозоқ фильмлари
lh3.googleusercontent.com

Россиядаги «Амур кузи» кино ва театр фестивалида қозоғистонлик кинорежиссёрларнинг учта картинаси намойиш қилинади. Бу - Адилхан Ержановнинг «Сариқ мушук», Ернар Нурғалиевнинг «Жоним, сен ишонмайсан!» комедияси ва Қанағат Мустафиннинг «16 қиз» мелодрамаси. Дарвоқе, маҳаллий кино усталари картиналарининг намойиши танловдан ташқари дастур доирасида бўлиб ўтади. Анъанага кўра, фестиваль ташкилотчилари хорижий асарларни шу тариқа тақдим этади. Улар айтишича, Қозоғистон киноси танлангани бежиз эмас: бизнинг картиналар ўзига хослигидан ташқари, долзарблиги, янгилиги ва дадил, ностандарт ечимлари билан ажралиб туради. Натижада, улар бугунги россиялик томошабинга манзур бўлмоқда.

Александра Жукова, «Амур кузи» фестивали дастурий директори:

- Жорий йилда Қозоғистон киноси панорамаси кўрсатилса, яхши бўлади, деган қарорга келдик, чунки Қозоғистон фильмлари танилмоқда, улар трендда, дунёнинг деярли барча йирик кинофестивалларида доим қозоқ фильмлари бор. Ўйлайманки, қозоқ киносининг бошқалардан фарқли жиҳати шундаки, у жуда ўзига хос, айни вақтда замонавийлиги яққол кўзга ташланади. Дастур тузарканмиз, имкон қадар турли жанрлардаги фильмлар бўлишига интилдик, россиялик томошабинларда Қозоғистон киноси тўғрисида имкон қадар кенг тасаввур бўлиши учун кинони турли томонлардан кўрсатдик.

Россиядаги «Амур кузи» кино ва театр фестивали 19 сентябргача давом этади. Фестиваль доирасида анъанага кўра тўла метражли ва қисқа метражли фильмлар, спектакллар танловлари, мастер-класслар, ижодий кечалар, концерт ва кўргазмалар ташкил қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×