Портлашларда ҳалок бўлган 7 нафар аскар ва қутқарувчи орден билан мукофотланди

Портлашларда ҳалок бўлган 7 нафар аскар ва қутқарувчи орден билан мукофотланди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Фармонига кўра, Жамбил вилоятидаги ҳарбий омборлар портлаши вақтида ҳалок бўлган аскар ва қутқарувчилар мукофотланди. Бу ҳақда Ақўрда сайтида маълум қилинди. Ҳарбий хизмат вазифасини бажаришда кўрсатган жасорати ва фидокорлиги учун улар «Айбин» ордени билан тақдирланди. 26 август куни Жамбил вилоятидаги омборларда портлашлар юз берганди. Сўнгги маълумотларга кўра, фалокатда 17 одам ҳалок бўлган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.