Хорижда билим олиш учун олимларни саралаш давом этмоқд

Хорижда билим олиш учун олимларни саралаш давом этмоқд

Қозоғистонлик олимлар давлат ҳисобидан хорижда билим олиши мумкин. Халқаро дастурлар маркази мутахассисларни танлашда давом этяпти. Жорий йилда «Бўлашақ» дастури бўйича таълим олиш учун 1 минг 55 стипендия ажратилди, шундан 500 таси юртимиз олимлари жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва университетларида ўқиши ҳамда хорижлик ҳамкасблари билан бирга лойиҳаларда қатнашиши учун сарфланади. Олимларимиз 80 та ихтисослик бўйича таълим олиши, 137 таси бўйича малака ошириши мумкин. Ҳужжатлар 28 октябргача қабул қилинади. Жараён тўла автоматлаштирилган, аризаларни кечаю кундуз топшириш мумкин. Жорий йилда талабгорлар учун шартлар бир мунча енгиллаштирилган.

Айнур Қарбўзова, «Халқаро дастурлар маркази» ҳж президенти:

- Стажировкалар бўйича беш йўналишдаги танловдан муваффақиятли ўтган барча талабгорлар хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича республика комиссияси томонидан стипендия ажратиш тўғрисидаги қарорини олгач, шартнома тузиш жараёнида кўчмас мулкни гаровга қўйиш шартидан озод қилинади. Улар учун икки нафар жисмоний шахс кафил бўлиши етарли.

Айтмоқчи, бу сафар саралаш ишлари атиги 3 ой давом этади. Аввал номзодларни танлаб олишга ярим йил вақт сарфланарди. Стажировка муддати 12 ойдан ошмаслиги лозим. Дастур иштирокчилари 3 йил ишлаб бериши талаб қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси