Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг ўсиш нуқталаридан бирига айланади

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг ўсиш нуқталаридан бирига айланади

Қозоғистон агросаноат мажмуасининг асосий вазифаси – мамлакатни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлашдан иборат. У миллий иқтисодиётнинг асосий ўсиш нуқталаридан бирига айланади. Қозоғистон халқига Мактубида Қосим-Жўмарт Тўқаев шуни таъкидлади. Аграр соҳада кўплаб муваффақиятли лойиҳалар амалга ошириляпти. Атирау вилоятида маҳаллий хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи бир нечта корхона мавжуд. Шулардан бири – табиий шарбат тайёрланадиган завод.

Владимир Розметов, хўжалик раҳбари:

- Бу ерда шарбат ишлаб чиқарувчи немис ускуналари қўйилган. Суткасига 2 тонна тайёрланади. Келажакда лимонад, квас ишлаб чиқарамиз.

Махамбет туманида экзотик ўсимлик – лимон етиштириляпти. Биринчи ҳосил ноябрда олиниши кутилмоқда. Натижада, лимон шарбати ҳам чиқарила бошлайди. Кунига бир ярим тонна маҳсулот пештахталарга жўнатилади. Минтақада картошка, пиёз, бошқа сабзавотлар етиштирилади. Бу ерда иссиқхона хўжалиги яхши ривожланган, йилига 1 миллион тухум берадиган парранда фабрикаси ишлаб турибди.

Ринат Жанқилишев, Махамбет тумани ҳокими:

- Махамбет туманида еттита лойиҳа рўёбга чиқарилмоқда. Бройлерлар етиштириладиган парранда фабрикаси қуриляпти. 2,5 тонна қувватга эга. Иссиқхоналар ривожланяпти, помидор-бодринг етиштириш кўзда тутилган. Айтмоқчи, сабзавотлар шу ернинг ўзида консервация қилинади. Сўнг бозорга кетади.

Атирау миришкорлари маҳсулот сифатини дунё стандартлари даражасига етказишни режалаштирган. Улар хорижий бозорларни эгаллаш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси