Буллинг ҳақида фильм суратга олинди

буллинг
URPAQ

Қозоғистонлик актёр ва режиссёр Санжар Мади буллинг муаммоси ҳақида қисқа метражли фильм суратга олди. Муаллиф таъкидлашича, мазкур янги кинокартина тажовуз ва зўравонликка дуч келган оила ҳақида ҳикоя қилади. Ва бу занжир орқали салбий муносабат тарқала бошлайди.

Шу тариқа, фильм яратувчилари буллинг муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратишга ҳаракат қилган. Картина салбий ҳодисалар фақат мактабда эмас, ишда ва уйда ҳам юз бериши мумкинлигини кўрсатди. Фильм ғояси муаллифи Ерулан Қусаинов фикрича, бундай ҳолатлар такрорланади ва унинг тарқалишига ўзимиз ҳам сабабчимиз.

Ерулан Қусаинов, фильм ғояси муаллифи:

- Менимча, қизиқарли воқеаларни кўрсата олдик. Унда ҳар ким ўз ҳаётида кўзга ташланадиган воқеаларни, сюжетларни кўра олди. Биз аслида қандай бўлса, шундай тасвирлашга ҳаракат қилдик. Инсон ҳаётидаги кўплаб муҳим жиҳатларни тилга олдик. Улар тажовуз, буллинг билан боғлиқ.

Ижтимоий лойиҳа тайёрланган бўлса ҳам, фильм актёрлари таркибида юлдузлар етарли. Бош ролларда Азат Сейтметов ва Асел Сағатовани кўриш мумкин. Картина саундтреки сифатида Ирина Кайратовна ва Hiro куйлаган қўшиқ танлаб олинди. Энг қизиғи, мазкур кинолента атиги бир кунда икки локацияда суратга олинди.

Санжар Мади, фильм режиссёри:

- Қандай сўзларни ишлатишни билардим, онам инглиз тили ўқитувчиси. Пандемия даврида роликда акс этган муаммолар билан тўқнашишига тўғри келган. Бу – ишламаётган микрофон ҳақидаги ҳикоя, бу ҳаётий ҳикоя. Яъни мен онамга компьютерни тузатишда ёрдамлашганман, албатта, жанжал бўлмаган, лекин бир воқеа юз берган.

Экспертлар берган маълумотга кўра, Қозоғистондаги ўсмирларнинг деярли ярми у ёки бу шаклда зўравонлик ҳолатларига дуч келган. Пандемия даврида бу муаммо янада ўткирлашди. Кибербуллинг анча кенг тарқалди. Катталар иш жойида руҳий террор ва тажовузга дуч келиши ҳолатлари мавжуд. Мазкур фильмни ютубда бемалол томоша қилиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×