Тарозда кумуш танга топилди

Тарозда кумуш танга топилди

Узоқ ўтмишга гувоҳ тангалар. Тароз шаҳри яқинидаги Қизил Жулдиз овули яқинида ўнинчи аср ўрталарига оид кумуш тангалар топилди. Олимлар тахминига кўра, тангалардаги арабча ёзув ва тамғалар Сомонийлар даврига мансублиги аниқланди. Энг қизиғи, бу хазинани тарозлик фуқаро тасодифан топиб олган. Вазни ярим килограммча чиқадиган тангаларни Рафаэль Искандеров тарихий-маданий қўриқхона-музейга тақдим этди. Шуни айтиш лозимки, минтақада бундай йирик хазина илк марта топилиши. Мутахассислар дафина ётган ерни тадқиқ этишга киришмоқчи.

Рафаэль Искандеров, Тароз шаҳридан:

- Машнам бузилиб, йўл четида тўхтадим. Тузатиш учун пастга тушдим. Тўсатдан нимадир ялтирагандек бўлди. Сўнг сопол парчасини кўрдим. Яхшилаб қарасам, ялтираётган металл парчалари экан. Тупроқ билан бирга ҳовучлаб олиб, уйга келтирдим. Қарасам, араб ёзуви зарб этилган танга парчалари. Ҳеч кимга ҳеч нарса демай, сотиб юборишни маслаҳат берганлар ҳам бўлди. Бироқ бундай нарсалар сотилмаслиги керак, деб ўйладим. Чунки улар бебаҳо бойлигимиз. Ёшларимиз кўриши керак. Бу тарихимизнинг бир парчаси.

Нұрлан Биқибаев, «Қадимий Тароз ёдгорликлари» давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи директори:

- Музейда мутахассис археологлар бор. Келаси ҳафтадан бошлаб янги тузилган комиссия дафина топилган жойни кўздан кечиради. Ўша жойда яна бирор нарсани топишга муваффақ бўлсак, келгусида қазув ишлари олиб бориш масаласи кўрилади. Топилмаларни жамғармага киритамиз. Аниқ санаси ҳозирча номаълум. Энг қимматли экспонатлар экспозицияга қўйилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси