Қозоғистон «танк биатлони»да 3-ўринни олди

Қозоғистон «танк биатлони»да 3-ўринни олди

Қозоғистон «танк биатлони»да 3-ўринни олди. Жорий йилда Москва яқинидаги «Алабино» полигонида бўлиб ўтган армия ўйинларида Озарбайжон, Хитой, Россия ва бошқа давлатлар экипажлари қатнашди. Танкчиларимиз ўз мерганлигини намойиш этди. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтди. Лекин пешқадамлик Россия ва Хитой танкчиларига насиб қилди. Беллашувда жами 19 та жамоа қатнашди.

Жаннур Жумабаев, ҳайдовчи-механик:

– Пойга анча мураккаб бўлди. Трассада кўнгилдагидек тезликда юра олмадик. Шунга қарамай, жамоамиз барча нишонларни йиқитди. Олдимизга қўйилган талабларни тўлиқ бажардик.

Амир Халиков, Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирлиги бош инспекцияси раҳбари:

- Жамоамиз бу беллашувларга пухта тайёрланганди. Маҳорат намойиш этилди. Биз совринли ўринлардан бирини қўлга киритишни режалаштиргандик, топшириқ бажарилди, мерганлигимизни кўрсатдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси