Икки кунда 93 минг қозоғистонлик умуммиллий аҳоли саноғида қатнашди

Икки кунда 93 минг қозоғистонлик умуммиллий аҳоли саноғида қатнашди

1 сентябрда бошланган умуммиллий аҳоли саноғида 93 ярим минг қозоғистонлик қатнашишга улгурди. Кампаниянинг дастлабки кунларида бу жараёнга Павлодар вилоятида қизиқиш катта эканлиги маълум бўлганди. Минтақада анкета саволларига 16 мингдан зиёд респондент жавоб берган. Мамлакат пойтахти ҳам пешқадамлар қаторида. Нур-Султонда яшовчи 15 ярим минг одам саволларга жавоб берди. Улар орасида Республика Президенти девони раҳбарининг биринчи ўринбосари Даурен Абаев ҳам бор. Унинг таъкидлашича, аҳоли саноғи натижасида ўтказилаётган ислоҳотлар қанчалик муваффақиятли эканлигини аниқлаш, вилоят ва туман раҳбарлари ишининг самарасини баҳолаш мумкин. «Бизни қанча эканлигимиз ҳам, таъбир жоиз бўлса, қандай эканлигимиз ҳам қизиқтиради. Жуда кўп саволлар ўрин олган, бироқ бу маълумотларнинг ҳаммасини ҳам ахборот базаларидан олиш имкони йўқ. Аҳоли саноғи эса социология нуқтаи назаридан энг аниқ маълумот беради. У халқ кайфиятини ҳис этишга ёрдамлашади», - дейди Даурен Абаев.

Эслатамиз, саволларга 30 октябргача жавоб бериш мумкин. Маълумотлар sanaq.gov.kz сайти ва уйма-уй юриш орқали тўпланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси